O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЎН

Tasnif: рози бўл-', ' уна-'. Уни ташлаб бир туя билан кетишга туячилар к ў н м а д и (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда 'тўғрилан-', 'тўғри йўлга туш-' маънолари билан бирга 'рози бўл—', 'уна-' маъносини ҳам англатган бу феъл (Девон, И, 38) асли кö:н- тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, III, 75), кейинчалик ö: унлисининг чўзиқлик белгиси, ўзбек тилида эса юмшоқлик белгиси ҳам йўқолган: кö:н— > кон— > кон—. Давр ўтиши билан бу феълнинг маъно мундарижаси торайиб, ҳозирги ўзбек тилида фақат 'рози бўл-' маъносини англатади.