O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАЙИШ

Tasnif: бироз эгил-', 'бироз букил-'. Амакиси унинг елкасидан маҳкам тутди, Фотима елкасига тош тушгандай м а й и ш д и (Парда Турсун). Бу сўзни майыл сифати билан (Девон, III, 183) қиёслаш- дан кўринадики, бу сўз қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ' эзил—' маъносини англатган май- феълидан 'бироз' маъносини ифодаловчи -(ы)ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган (Девон, III, 206); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: май- + ыш = майыш- > мäйиш-.