O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МИЙА

Tasnif: асаб тизимининг бош косасида жойлашган қисми', ' фикрлаш аъзоси'. Жапақнинг м и я с и д а гўё ҳеч қандай ўй, фикр йўқ эди (Асқад Мухтор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асосан мени (Девон, III, 413: менилади; ДС, 342), меӊä (ДС, 341) тарзида талаффуз қилинган, шу билан бирга мейи (ДС, 340), ҳатто миӊä шакли мавжуд бўлган (ДС, 345). Ўзбек тилидаги мийа сўзи қадимги миӊä шакли таркибидаги ӊ ундошининг й ундошига алмашуви билан юзага келган: миӊä > мийä.