O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МИН

Tasnif: оёқларни икки ёнга солинтириб ниманингдир устига ўгир-. Бўтабой азим туп ёнгғоққа тирмашиб, бот деворига минди (Сайид Аҳмад). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли бин- (ПДП, 371; ДС, 100), мин- (ПДП, 400; ДС, 344), мӱн- (ПДП, 402; ДС, 353) тарзида талаффуз қилинган, Девонда мӱнди (III, 192) ва мунды (И, 39) шаклида келтирилган. Ҳозирги ўзбек тилига бу феъл мин— шаклида етиб келган.