O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕКАЧ

Tasnif: ’Ҳукмдорнинг, юқори мартабали амалдорнинг ёш хотини ёки қизи’. Бо худо, ўрда б е к а ч и б ў л с а, ўзига, дедим (Абдулла Қодирий). Бу сўз бека отига кичрайтириш-эркалаш маъносини ифодаловчи -ч қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган: бекä + ч = бекäч. Бу сўз асли ’ёш бека’ маъносини англатган. Девонда бегач, бекач сўзлари ’кичик бек’ маъносини англатиши айтилган, бунда бекäч сўзи бек сўзидан -(ä)ч қўшимчаси билан ясалган бўлади (Девон, I, 339).