O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НИМА

Tasnif: нарса, ҳодиса ҳақидаги сўроқ олмоши. Тошкентдан н и м а л а р келтирдингиз, бек ака? (Абдулла Қодирий). Бу сўз қадимги туркий тилда нä олмоши билан (ПДП, 402), ’нарса’ маъносини англатган мä ( < ма) сўзидан (ДС, 398) таркиб топган бўлса керак (ПДП, 402); дастлаб биринчи бўғиндаги ä унлиси е унлисига (ДС, 358), бу унли ўз навбатида и унлисига алмашган: нä + мä = нäмä > немä > нимä. Бу сўз асли ' нарса' маъносини англатган, маъно тараққиёти натижасида нарса ҳақидаги сўроқ олмошига айланган.