O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОБОҒА

Tasnif: ’амаки’ (оз ишлатилади). Обрўли о б о - г а л а р и .. ҳам бирин-сирин мавқеларини йўҳот- дилар (Ойбек). Бу от қадимги туркий тилда ’ота’ маъ¬носини англатган аба сўзи билан (Девон, I, 113; ДС, 1) ’ака’ маъносини англатган аға сўзидан тузилган (ЭСТЯ, I, 65); икки сўз оралиғидаги а унлилари ўзаро сингишиб, бир унлига айланган; ўзбек тилида бу сўзнинг биринчи, иккинчи бўғинидаги а унлилари â унлиларига, учинчи бўғинидаги а унлиси ä унлисига алмашган: аба + аға > абаға > âбâғä. Бу сўз изоҳли луғатга аваға шаклида киритилиб, нотўғри изоҳланган (УТИЛ, I, 23). Абаға сўзи асли ’отанинг акаси’ маъносини англатган, кейинчалик маънода кенгайиш воқе бўлиб, ’отанинг ака ва укаси ҳамда уларнинг ўғли’ маъносини англата бошлаган.