O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОВУЛ

Tasnif: ’кўчманчи чорвадорларнинг йиғилиб яшай — диган жойи’. Қулунли бия о в у л г а сиғмас (Мақол). Бу от қадимги туркий тилда ’тўпла-’ маъносини англатган а:ғ- феълининг а:в- шаклидан (Девон, I, 301; ДС, 69) ’жой’ маъносини ифодаловчи -(у)л қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 65); ўзбек тилида сўз бошланишидаги а: унлиси â унлисига алмашган: а:в- + ул = а:вул > âвул.