O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЙ

Tasnif: ’Ернинг йўлдоши’; ’йилнинг ўн иккидан бир қисми’. Улфатлар ҳар о й н и н г учинчи шанбасида тўпланишади. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от а:й тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, I, 98), ўша даврлардаёқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 355; ДС, 24); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: а:й > ай > âй.