O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЛТИ

Tasnif: ’беш билан етти оралиғидаги бутун миқдор сон’. Бир танишим о л т и хонали уй қурибди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай миқдорни билдирган бу сўз алты тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 357; ДС, 39); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: алты > âлти. Бу сўз қадимда алт отидан сифат ясовчи -ы қўшимчаси билан ясалган деб (’бешнинг олдидаги миқдор’ маъносини билдирган деб) тахмин қилинади (ЭСТЯ, I, 142).