O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЛТОВЛОН

Tasnif: ’олти киши биргаликда’, ’олтовлашиб’ (оз ишлатилади). Улар олтовлон бошқалардан алоҳида юриб пахта терар эди. Бу сўз ўзбек ти — лида âлтâв жамловчи сонидан -лäн қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик â унлиларининг ва в ундошининг таъсирида а унлиси â унлисига алмашган: âлтâв + лäн = âлтâвлäн > âлтâвлâн.