O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЛЧОҚ

Tasnif: ’разил’, ’ёвуз’. Отам баъзи о л ч оқ кишиларнинг ишларидан шикоят қилиб гапирар эди. Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’айёрлик’, ’ёлғон’ каби маъноларни англатган а:л отидан (ЭСТЯ, I, 126) белги маъносини ифодаловчи —чақ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 144); ўша даврлардаёқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ДС, 34); ўзбек тилида а унлилари â унлиларига алмашган: а:л + чақ = а:лчақ > алчақ > âлчâқ.