O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЛҚИНДИ

Tasnif: ’кўп ишлатиш натижасида юпқалашган, ейилиб кеттан’. Тонг қоронғисида кир қўйганимча олтита совундан о л қ и н д и ҳам қолмади (Абдулла Қаҳҳор). Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги ’тугат-’, ’йўқ қил-’ маъносини англатган ал- феълининг (ЭСТЯ, I, 145) кучайтириш маъносини ифодаловчи —қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган алқ- шаклига (Девон, III, 449; ДС, 37) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -(ы)н қўшимчасини (Девон, I, 255; ДС, 38) ва -ды сифатдош қўшимчасини (КРС, 51) қўшиб ҳосил қилинган; ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлиларининг қатгиқлик белгиси йўқолган: [(ал- + қ = алқ-) + ын = алқын-] + ды = алқынды > âлқинди.