O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЛҚИШ

Tasnif: ’қўллаб-қувватлашни, мамнунликни бил- дирувчи қарсак’. Йиғилганлар уни о л қ и ш билан қарши олди. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’хурсанд қил-’, ’мақта-’ маъноларини англатган ал- феълига ’такрор’ маъносини ифодаловчи -қа қўшимчасининг -қы шаклини ва -ш ҳаракат номи қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 137; Девон, I, 123; ДС, 38); маъно тараққиёти натижасида ҳаракат номи отга кўчган; ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (ал- + |қы = алқы-) + ш = алқыш > âлқиш.