O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОРА

Tasnif: ’бир нуқтадан иккинчи нуқтагача бўлган ма— софа'. Андижон билан Тошкент о р а с и д а тез- юрар поезд қатнайди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’маълум нуқтадан узоқла-’ маъносини англатган ар- феълидан (ДС, 50: аг- III) -а қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 163); ўзбек тилида сўз бошланишидаги а унлиси â унлисига, сўз охиридаги а унлиси ä унлисига алмашган: ар- + а = ара > âрä. Ўзбек тилида бу сўзнинг äрâ шакли ҳам мавжуд бўлиб, унлиларни бундай ал— маштириб ишлатиш дастлаб шеър (вазн) талабига кўра юзага келган (Чўзилди узилмай жанглар а р о с и. Шайхзода), кейинчалик насрий нутқда ҳам (қўшмй сўз тузишда) ишлатила бошлаган (хäлқäрâ, дäвлäтлäрäрâ каби).