O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОРОЛ

Tasnif: ’атрофи сув билан ўралган қуруқлик’. Кўл ўртасидаги о р о л д а дам олиш маскани қурилган. Бу от қадимги туркий тилдаги ’ажрат-’ маъносини англатган ар- феълидан (ДС, 50: аг- III) -(а)л қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 167); ўзбек тилида а унлилари â унлиларига алмашган: ар- + ал = арал > âрâл.