O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕЛАНЧАК

Tasnif: ’Бола ухлатиш учун хизмат қиладиган арғимчоққа ўхшаш тебратиш буюми’. Боласи ўрик шохига осилган беланчакда ухлаб ётар эди. Бу сўз белä- феълидан -н қўшимчаси билан ясалган отга кичрайтириш-эркалаш маъносини ифодаловчи -чäк қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган: (белä- + н = белäн-) + чäк = белäнчäк.