O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЧАРЧИЛИК

Tasnif: ’озиқ-овқат етишмаслиги оқибатида юз берадиган ҳолат’. Ўттизинчи йиллардаги очарчилик ҳануз эсимда. Бу от эски ўзбек ти — лида ач-(< а:ч-) феълининг (ЭСТЯ, I, 208; ДС, 4) кучайтириш, ’такрор’ маъносини ифодаловчи -а қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан -р қўшимчаси билан ҳосил қилинган сифатдош шаклига -чылық қўшимчасини қўшиб ясалган (КРС, 82); кейинчалик сўз бошланишидаги а унлиси â унлисига, иккинчи бўғиндаги а ун — лиси ä унлисига, сўз охиридаги қ ундоши к ундошига алмашган, ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: [(ач- + а = ача-) + р = ачар ] + чылыц = ачарчыльиқ > âчäрчилик.