O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЧИҚ

Tasnif: ’овқат ейишни ўта даражада иста-’. Очиқ и б келган экан, ўзини овқатга урди. Бу сўз қадимги туркий тилда ’овқат ейишни иста-’ маъносини англатувчи ач- (< а:ч-) феълидан кучайтириш маъносини ифодаловчи -ық қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 209; Девон, I, 199); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ач- + ық = ачық- > âчиқ-.