O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕЛГИ

Tasnif: ’Бошқалардан ажратиш учун қўйиладиган аломат’, ’тамға’. Янги кўзиларга ўз подасининг б е лг и с и н и қўйиб чиқди. Бу от қадимги туркий тилда ’фарқлан-’, ’маълум бўл-’ маъносини англатган бел- феълидан (ЭСТЯ, II, 110) -гӱ қўшимчаси билан ясалган (Девон, I, 403; ДС, 93); ўзбек тилида иккинчи очиқ бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: бел- + гӱ = белгӱ > белги.