O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОШИҚ

Tasnif: ’шошилиб ҳаракат қил-’. Ҳар қанча о ш и қ с а м ҳам, сизни қувиб ета олмадим. Бу сўз қадимги туркий тилда ’маълум режадан ўт-’ маъносини англатган а:ш- феълининг аш- шаклидан кучайтириш маъносини ифодаловчи -(у)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 217; Девон, I, 199); ўзбек тилида а унлиси â унлисига, у унлиси и унлисига алмашган: аш- + уқ = ашуқ- > âшиқ-.