O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОҒИЗ I

Tasnif: ’икки лаб оралиғидаги тешик’, ’жағлар оралиғидаги бўшлиқ’. Эл о ғ з и г а элак тутиб бўлмайди (Мақол). Бу от қадимги туркий тилдаги ’тешик’ маъносини англатган ағ отидан кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(ы)з қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 82; ПДП, 355; Девон, I, 89; ДС, 21); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ағ + ыз = ағыз > âғиз I.