O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САВА

Tasnif: савағич билан уриб тит—, юмшат—' .. яшил гўза тупларини жала худди юнг саваганд а й қаттиқ савалаётганини кўриш мумкин эди (Ҳаким Назир). Бу феъл қадимги туркий тилдаги 'юнг титадиган қўш чивиқ' маъносини англатган сағ отидан (Девон, III, 168) —а қўшимчаси билан ясалган; ўша даврлардаёқ ғ ундоши в ундошига (Девон, И, 112), ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: сағ + а = саға- > сава- > сäвä—.