O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САККИЗ

Tasnif: етти билан тўққиз оралиғидаги бутун миқдор'. Саккиз меҳмон ичида иккитаси бениҳоя семиз эди (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай миқдорни билдирган бу сўз асли сäкиз (ПДП, 420), секиз (Девон, I, 345; ДС, 494) тарзида талаффуз қилинган. Ҳозирги ўзбек тилига сäкиз шакли к ундоши қатланган ҳолда етиб келган: сäкиз > сäккиз.