O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САКРА

Tasnif: юқорига тез ирғи—', 'бир жойдан иккинчи жойга ирғиб ўт—' Халқ бундай отларни булутга сакрайдиган от дейди (Ойбек). Бу сўз қадимги туркий тилдаги 'тез ирғи-' маъносини англатган сäк— феълининг (ПДП, 420) 'ўзлик' маъносини ифодаловчи— (и)р қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига (Девон, III, 437: секиритти) 'такрор' (кучайтириш) маъносини ифодаловчи -ä қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган. Қадимги туркий тилда сäк- феъли таркибидаги ä унлиси е унлисига алмашган (ДС, 494), секир— шаклига —ä қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, е унлисининг таъсирида ä унлиси ҳам и унлисига алмашган: сэкрдо (Девон, III, 296). Ҳозирги ўзбек тилига бу феълнинг ä унлиси қатнашган энг қадимги шакли етиб келган: (сäк- + ир = сäкир-) + ä = сäкирä- > сäкрä—.