O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САКСОН

Tasnif: етмиш билан тўқсон оралиғидаги ўнлик миқдор'. Бир юз ўн беш сўм саксон тийин бер— санг бўлади (Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда бундай миқдор секиз, он сўзларини қўшиб билдирилган (Девон, I, 410). Кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, к ундоши таъсирида з ундоши с ундошига алмашган, ö унлисида юмшоқлик белгиси пайдо бўлган: секизон > секзон > сексон > сексöн (Девон, I, 410). Ўзбек тилига етиб келган сўзнинг биринчи қисми сифатида сäкиз сўзи қатнашган, иккинчи қисмдаги о унлиси â унлисига алмашган: сäкиз он = сäкизон > сäкзон > сäксон > сäксâн.