O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САНЧИҚ

Tasnif: нимадир ўқтин-ўқтин санчилаётгандек бўлиб туйиладиган оғриқ'. "Кўкрагимнинг с а н ч и ғ и сира қолмайди", — жавоб берди она оҳиста товуш билан (Ойбек). Бу от асли қадимги туркий тилдаги 'учи ўткир нарсани куч билан киргиз-' маъносини англатувчи санч— феълидан —ы қўшимчаси билан ясалган отга (ТРС, 518) эски ўзбек тилида ' кичрайтириш' маъносини ифодаловчи -қ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (санч— + ы = санчы) + қ = сäнчық > санчиқ. Эски ўзбек тилида бир марта санчиш ҳаракатини англатувчи санч- феълидан ташқари кўп марта санчиш ҳаракатини англатувчи санчи— феъли ҳам мавжуд бўлган (ТРС, 518); нимагадир ЎТИЛда санчи- феъли келтирилмаган.