O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САРИҚ

Tasnif: сомон рангли'. Дарахтлардаги с а р и қ барглар тўкилиб тугаган (Абдулла Қодирий). Қадимги туркии тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат сарығ тарзида (ПДП, 420; Девон, I, 355; ДС, 488) талаффуз қилинган. Ўзбек тилида ғ ундоши қ ундошига, а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: сарыр > сарыц > сäриқ. Бу сўз охиридаги -қ (-ық) қисми - сифат ясовчи қўшимча, лекин сари- (cap-) қисмининг маъносини изоҳлаш қийин Бу қисм 'сариқ ҳолатга айлан-' маъносини англатувчи феъл бўлса керак. Кўпчилик туркий тилларда бу сифатнинг сары шаклида мавжудлиги юқоридаги фикрни қувватлаиди. Сары сўзи capығ сўзи охиридаги ғ ундошини ташлаб ҳосил қилинган деб изоҳлаш тўғри бўлмайди. Асли сары сифати — ы қўшимчаси билан ясалган деб изоҳлаш тўғрироқ. Унда cap— қисми феълга тенг бўлиб чиқади (Бу қисмнинг маъносини, сарйиғ сўзи мақоласида айтганимиздек, тахминан изоҳлаш мумкин).