O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САРЙОҒ

Tasnif: мол сутидан ажратиб олинадиган ёғ'. Бу ерда бригадада илгари салқинда с а р ё ғ, офтобда қаймоқ ейишга одатланиб қолган аъзолар ҳам энди ишга чиқа бошлаган (А.Муҳиддин). Бу қўшма сўз сари ва йағ қисмларидан таркиб топган дейилади. Бу сўздаги йағ қисми ' мой' маъносини англатувчи сўз экани аниқ, лекин сари қисми изоҳлашга муҳтож. Ушбу қўшма сўз таркибидаги сари қисмини ранг маъносини англатувчи сариқ сўзининг сўзлашув нутқига хос кўриниши деб тушунтириш мавжуд. Бундай тушуниш ЎТИЛдаги сари II сўзига бағишланган мақолада ўз аксини топган (II, 23). Асли мол сутидан олинадиган ёғ сариқ эмас, оқ бўлади, демак, бу қўшма сўз таркибида ранг билдирувчи сариқ сифати эмас, балки бошқа бир сўз қатнашади. ЎТИЛда келтирилган сариқ сўзига берилган изоҳ таъсирида (II, 23) бу қўшма сўзнинг биринчи қисми бўлиб ' сархил' маъносини англатувчи сара сўзи сари шаклида қатнашган деб ҳам ўйлаш мумкин. Девондаги саруды (III, 278), сарылды (И, 140), сарлады (III, 311) каби сўзлардан кўриниб турибдики, қадимги туркий тилда айлантир- ’ маъносини англатган сары- (сару-) феъли мавжуд бўлган. Девондаги сармалды I сўзи ҳам (II, 271) асли сары- феълидан 'такрор' маъносини ифодаловчима қўшимчаси билан ҳосил қилинган: сары— + ма = сарыма- > сарма—. Бу феъл 'сузиб ол-' маъносини англатган (ДС, 489). Асли сары— феъли ясама бўлиб, — ы қўшимчаси билан ясалган. Бу қўшимча одатда от ёки сифатдан феъл ясайди. Унда cap сўзи айлантириш, 'сузиш' маъносини англатган сўз бўлиб чиқади. Демак, бу қўшма сўз асли ' сузиш', ' сузилган' маъносини англатган cap сўзи билан ' мой' маъносини англатувчи йағ сўзларидан таркиб топган; ўзбек тилида сарйағ сўзи таркибидаги биринчи а унлиси ä унлисига, иккинчи а унлиси ғ ундошининг таъсирида â унлисига алмашган: cap + йағ > сäрйâғ.