O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САРҒАЙ

Tasnif: сариқ тус ол—'. Эшик салгина очилиб, холанинг с а р ғ а й г а н озғин юзи кўринди (Ш.Тошматов). Бу феъл ўзбек тилида сäриқ сифатидан -(ä)й қўшимчаси билан ясалган; қўшимча қўшилганидан кейин икки унли оралиғидаги қ ундоши ғ ундошига алмашган, иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган: сäриқ + äй > сäриғäй— > сäрғай—. Қадимги туркий тилда бундай феъл capиғ сифатидан -(а)р қўшимчаси билан ясалган, бу ерда ҳам иккинчи бўғин- даги тор унли талаффуз қилинмай қўйган: сариғ + ар > сарғар— (Девон, II, 218; ДС, 488).