O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕТКАЙ

Tasnif: ’Қуёш нури тушиб турадиган’, ’кунгай’. Бу хонанинг деразалари кунга б е т к а й бўлгани учун ёзда исиб кетади. Бу сифат ’юз’ маъносини англатувчи бет сўзининг ’сирт’, ’юза томон’ маъносидан -кай қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, II, 122; ЎХШЛ, 51): бет + кай = беткай.