O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САСИ

Tasnif: ёқимсиз, қўланса ҳид чиқар-'. Асал айнимас, сарёғ с а с и м а с (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл сасы— тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 281); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: сасы- > сäси-. Асли бу сўз охиридаги —и қисми феъл ясовчи қўшимчага тенг. Унда сас қисми қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ёқимсиз ҳид' маъносини англатган от бўлиб чиқади.