O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САССИҚ

Tasnif: ҳиди ёқимсиз, қўланса. Жангчилар этик, ботинкалариға ёпишган с а с с и қ балчиқни қирғоққа чиқиб ювар .. эди (Шуҳрат). Бу сўз қадимги туркий тилда 'ёқимсиз, қўланса ҳид чиқар-' маъносини англатувчи сасы- феълидан -ғ қўшимчаси билан ясалган: сасы- + ғ = сасығ (ДС, 490). Кейинчалик сўз охиридаги ғ ундоши қ ундошига алмашган (КРС, 637); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган, иккинчи с ундоши қатланган: cacиғ > сасиқ > сасиқ > сäссиқ. Бу сифат айрим туркий тилларда сасы шаклида мавжуд (ТРС, 521). Бундай шаклдаги сўз 'ёқимсиз ҳид' маъносини англатган сас отидан —ы қўшимчаси билан ясалган бўлиб чиқади.