O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САЧРА

Tasnif: парчаланиб отил-', 'томчилаб сочил-' (суюқ нарса ҳақида). Терак бўйи баланддан .. туша- ётган сув харсанг тошларга урилиб сачрайди (Суннатилла Анорбоев). Бу сўз қадимги туркий тилда 'тарқатиб ташла—' маъносини англатувчи сач— феълининг (ПДП, 418; Девон, И, И; ДС, 479) 'ўзлик' маъносини ифодаловчи -(ы)р қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан кучайтириш ('такрор') маъносини ифодаловчи —а қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ДС, 479); кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (Девон, II, 383); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: (сач— + ыр = сачыр-) + а = сачыра- > сачра— > сäчрä—.