O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СЕМИР

Tasnif: эт олиб тўлиш-'. Бир терининг ичида қўй неча марта с е м и р и б, неча марта озади (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўзни семиз сифати билан қиёслашдан кўриниб турибдики, —(и)р қисми - қўшимча. Бу қўшимча Қўшилган қисм асли 'тўлиш-' маъносини англатган сäм- феъли бўлса керак, унга 'ўзлик' маъносини ифодаловчи —(и)р қўшимчаси қўшилган; кейинчалик а унлиси е унлисига алмашган: сäм— + ир > семир—. Қадимги туркий тил акс этган манбаларда бу феъл самри(т)— (ПДП 495), семри— (ДС, 495), сӭмри- (Девон, III, 296; ДС, 495) шаклларида келтирилган. Бу ерда асли семир— сўзига кучайтириш маъносини ифодаловчи —и қўшимчаси қўшилган, шундан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган: семир— + и = семири— > семри- Ҳозирги ўзбек тилига бу феъл -и қўшимчасини олмаган семир— шаклида етиб келган.