O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СИБИЗҒА

Tasnif: най' (чолғу асбоби). С и б и з г а чалишни ўрганиб олдим. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли сибығу тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 450); эски ўзбек тилида учинчи бўғиндаги у унлиси а унлисига алмашган, кейинчалик биринчи, иккинчи бўғиндаги унлиларнинг қаттиқлик белгиси йўқолган, а унлиси ä унлисига алмашган: сыбызғу > сыбызға > сибизға > сибизғä. Асли бу сўз охиридаги —ғу (-ғä) қисми - феълдан от (ёки сифатдош шакли) ясовчи қўшимча; унда сыбыз— қисми 'ингичка товуш чиқар— маъносини англатган феъл бўлиб чиқади.