O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СИЗ II

Tasnif: шахс кўплик, II шахс бирликка ҳурмат кишилик олмоши. Сиз билан биз ўз ҳаётимизда қатъий бурилиш ясаб, зўр синовлар шароитигa бе— восита қадам қўйдик (Абдулла Қаҳҳор). Бу олмош асли қадимги туркий тилдаги 'тингловчи' маъносини билдирган си сўзига 'икки' ('кўп') маъносини ифодалаган 3 қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган: си + з = сиз (биз олмошига қиёсланг). Қадимги туркий тилдаёқ бу олмош асосан II шахс бирликка ҳурмат билан мурожаат қилишда ишлатилган (Девон, III, 136); иккинчи шахснинг куплиги учун эса силäр, сизлäр сўзлари ишлатилган (ДС, 500). Силäр сўзида шахс маъноси си қисми билан, сон ('кўп') маъносилар қўшимчаси билан ифодаланган. Сўзлашув нутқида ишлатиладиган силäр шакли асли силäр шакли охиридаги р ундошини талаффуз қилмаслик натижасида пайдо бўлган; демак, сила сўзини сизлар сўзининг товуш ўзгариши натижа-' сида юзага келган деб тушуниш тўғри эмас.