O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СИЙДИК

Tasnif: буйракда ажратилиб, таносил аъзолари орқали чиқариладиган суюқлик'. Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан анализ учун албатта с и й д и к топшириш шapт. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли сидӱк (Девон, I, 369), сизӱк (Девон, III, 334) шаклларида талаффуз қилинган. Кўринадики, бу сўзлар қадимги туркий тилда ’ қовуқни бўшат—' маъносини англатган феълнинг сид-, сиз- шаклларидан -(ӱ) к қўшимчаси билан ясалган: сид- + ӱк = сидӱк, сиз- + ӱк = сизӱк. Турк тилида бу сўз си дик шаклида мавжуд (ТРС, 533). Шу нуқтайи назардан ёндашсак, ўзбек тилидаги сийдик сўзи таркибидаги й ундоши орттирма товуш бўлиб чиқади. Бу ундош балки сий— феълига тақлид қилиб қўшилгандир.