O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СИРТЛОН

Tasnif: жуни қўпол, бўйнида ўсиқ ёли бор сутэмизувчи йиртқич ҳайвон'. Ҳозир сиртлонни фақат ҳайвонот боғида кўриш мумкин. Бу от қадимги туркий тилда 'дағал жун' маъносини англатган сырт отидан (Девон, I, 328: сырт; ДС, 505: sirt И) -ла қўшимчаси билан ясалган феълга (ДС, 505) —н қўшимчасини қўшиб ясалган (ТРС, 542; КРС, 683); ўзбек тилида ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган, а унлиси â унлисига алмашган: (сырт + ла = сыртла-) + и = сыртлан> сиртлâн.