O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СИРҒА

Tasnif: қулоққа тақиладиган безак буюми. Ҳар оқшом фируза каби зардан қулоғига с u р ғ а тақади (Уйғун). Бу от қадимги туркий тилдаги 'зич қилиб, пишиқлаб тик—' маъносини англатган сыры— феълининг (Девон, III, 278) 'зичлаб ёпиштир-', 'тешиб ос—' маъноси асосида кучайтириш маъносини ифодаловчи -қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан —а қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик икки унли оралиғидаги қ ундоши ғ ундошига алмашган, иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (КРС,682) ; ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (сыры- + қ = сырық-) + а = сырықа > сырыға > сырга > сирғâ.