O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕШБАРМОҚ

Tasnif: ’Асосини гўшт, думба, тўртбурчак шаклида кесилган юпқа хамир ташкил этадиган қуюқ овқат’. Тушликка бешбармоқ тайёрладик. Бу от беш бармақ бирикмасининг бир сўзга бирлашуви билан ҳосил бўлган (ЭСТЯ, И, 127). Ушбу таомга ном уни истеъмол қилиш усули асосида берилган: лагандан бармоқлар билан олиб ейилади.