O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СИЧҚОН

Tasnif: каламушдан кичик кемирувчи сутэмизувчи ҳайвон'. С и ч қ о н сиғмас инига, галвир боғлар думига (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от сычған тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 411); кейинроқ ғ ундоши қ ундошига алмашган (ДС, 502); ўзбек тилида қ ундошининг таъсирида унинг кетидаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: сычған > сычқан > сичқан.