O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СОВУҚ II

Tasnif: паст ҳарорат'. Куз ҳавосининг суякларни зирқиратувчи совуғига қарамай гузарда чойхўр кўп эди (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги тур — кий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от ' ҳарорати пасай-' маъносини англатувчи coғы — феълидан (Девон, III, 284; ДС, 507) -қ қўшимчаси билан ясалган; қадимги туркий тилдаёқ бу сўзнинг иккинчи бўғинида у унлиси талаффуз қилинган: соғи— + қ > соғуқ (Девон, III, 284; ДС, 507), шундай усул билан бу от соғиқ сифатидан фарқланган. Афсуски, бундай фарқлаш кейинчалик давом эттирилмаган: бу от билан сифат соғуқ тарзида бир хил ёзилаверган (ТРС, 544). Ўзбек тилида ғ ундоши в ундошига, о унлиси â унлисига алмашган: соғуқ > сâвуқ.