O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СОМОН

Tasnif: ’буғдой, арпа, шоли янчилганда пояларининг майдаланишидан пайдо бўладиган ҳосила’. У ярим ойдан бери пичан тайёрлаш, беда ўриш, сомон ҳозирлаш билан банд (Иброҳим Раҳим). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли саман тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 392; ДС, 483); ўзбек тилида а унлилари â унлиларига алмашган: саман >сâмâн.