O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СОН-САНОҚСИЗ

Tasnif: ’беҳисоб кўп’. Ҳаво очиқ , кўкда сон—саноқсиз юлдузлар ч арақлаган (Сайид Аҳмад). Бу сўз ўзбек тилида сâн-сäнâқ жуфт отига -сиз қўшимчасини қўшиб ясалган: (сâн-сäнâқ) + сиз = сâн—сäнâқсиз. Тилимизда мустақил ишлатиладиган сäнâқсиз сўзи бор, лекин бу ерда жуфт сўзнинг иккинчи қисми сäнâқсиз сўзи билан эмас, балки сäнâқ сўзи билан ифодаланган; инкор маъносини ифодаловчи -сиз қўшимчаси сäнâқ сўзининг таркибига мансуб эмас, балки сâн-сäнâқ жуфт сўзига қўшилган. Тилимиздаги сâнсиз-сäнâқсиз жуфт сўзи ҳақиқатда сâнсиз ва сäнâқсиз сўзларидан тузилган. Сâнсиз-сäнâқсиз жуфт сўзи таркибидаги сâнсиз қисми қадимги туркий тилдаёқ ясалган бўлиб (ПДП, 419; ДС, 485: сансыз), ҳозирги ўзбек тилида мустақил ҳолда деярли ишлатилмайди. Сâнсиз-сäнâқсиз жуфт сўзи таркибида қатнашувчи бу сўз қадимги туркий тилдан ҳозирги ўзбек тилига қуйидаги товуш ўзгаришлари билан етиб келган: а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: сан + сыз = сансыз > сâнсиз.