O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СОПҚОН

Tasnif: ичига тош солиб отиладиган қадимги содда қурол'. Йигитлар с о п қ о н отиб, ёвни шунча думалатиб турсалар ҳам, у газандалар борган сари кўпая берибди (Ойдин). Бу от қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, бошқа маънолар қатори ’ўра-’, ’қис-’ маъносини ҳам англатган саб- феълидан (ДС, 485: sap- 2) -қан қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик б ундоши п ундошига, а унлилари â унлиларига алмашган: саб- + қан = сабқан > сапқан > сâпқâн.