O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕШИКТЕРВАТАР

Tasnif: ’Оёқлари узун, тўғри қанотли, тебраниб турувчи ҳашарот’. Бешиктерватарн и н г пўст ташлайдиган одати бор. Бу от бешик тебрат- бирикмасига —(ä)р сифатдош қўшимчасини қў- шиб ва бир сўзга бирлаштириб ҳосил қилинган; асли сифатдош бўлган бу қўшма сўз кейинчалик отга кўчган; сўзлашув нутқида тебрäт- феъли таркибидаги бр ундошлари ўрин алмаштириб ва б ундошини в ундошига алмаштириб айтилади, шу хусусият қўшма сўзда ўз аксини топган: (бешик тебрäт-) + äр = бешиктебрäтäр > бешиктервäтäр.