O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СОҒИНЧ

Tasnif: соғиниб қайғуриш ҳисси'. Ҳафиза онаси бағрида кўзига андак ёш олди, бу с о ғ и н ч ёшлари эди (Мирмуҳсин). Қадимги туркий тилда 'бирор киши ҳақида қайғур-' маъносини англатган сағы- феълининг (ДС, 486: сақьь- I) 'ўзлик' маъносини ифодаловчи —н қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан (ПДП, 419; ДС, 486) —ч қўшимчаси билан ясалган бу от (ПДП, 419; Девон, I, 160; ДС, 386), 'ўй', 'хаёл' маъноси билан бирга, 'қайғуриш ҳисси' маъносини ҳам англатган. Бу от қадимги туркий тилда сацынч тарзида талаффуз қилинган; кейинчалик икки унли оралиғидаги қ ундоши ғ ундошига (КРС, 620), ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (сағы— + н = сағын-) + ч = сағынч > сағышч> сâғинч.