O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУВА

Tasnif: ’лой, алебастр кабилар билан силлиқ қилиб қопла—'. Бўтабой .. баҳор ёмғирида нураган ўчоқни яхшилаб с у в а д и (Сайид Аҳмад). Қадимги туркий тилда 'юзасига суртиб қопла— маъносини англатган бу феъл сува— тарзида талаффуз қилинган (ДС, 515); ҳозирги маъноси кейинчалик юзага келган; ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: сува— > сувä —. Бу феъл сўзлашув нутқида с ундошини ш ундошига алмаштириб ҳам талаффуз қилинади: сува- > шува- Асли 'бирор нарсанинг устини суюқ нарса билан қопла-' маъносини англатган бу феъл сув отидан —а қўшимчаси билан ясалган бўлса керак.