O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУЗ- IV

Tasnif: овқатни идишларга тақсимлаб сол-'. Гулноз ош с у з и ш г а чиқиб кетди (Ҳамид Ғулом). Бу феъл аслида ҳам суз— тарзида талаффуз қилинган бўлиб (КРС, 662), ҳозирги ўзбек тилига шу шаклида етиб келган. Бу феъл асли 'бирор нарсани чўмичлаб ол—' маъносини англатган; ҳозирги маъноси маънонинг торайиши, хосланиши асосида юзага келган: ' бирор нарсани тақсимлаб сол-' —> ' овқатни тақсимлаб сол-'. Бундай маънони англатувчи суз— феъли ЎТИЛда 'суюқ нарсани сузгичдан ўтказиб, керакли қисмини ажратиб ол—' маъносини англатувчи суз— I феълининг иккинчи маъноси сифатида берилгани хато, чунки суз— I феъли асли сӱз— шакли га эга бўлган.